О журнале

Муаллим/Учитель/Teacher илмий-методик журнал бўлиб, умумий ўрта таълим мактаблари,  имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатлари менежерлари ва мутахассислари ва педагогика йўналишидаги ОТМ талабалари, педагогика соҳасида илмий изланиш олиб бораётган тадқиқотчилар, таълим тизимига ахборот коммуникацион технологияларни жорий этиш, хизмат кўрсатиш  таъминотчи ҳамда дастурчиларига мўлжалланган.

Муаллим/Учитель/Teacher журнали Америка қўшма штатларининг Crossref.org тизимига киритилади ҳамда ҳар бир мақолага doi рақам берилади.

Муаллим/Учитель/Teacher журналида илмий-методик мавзуларга оид мақолалар, шунингдек, инновацион таълим услублари асосида яратилган, республика, вилоят миқёсида оммалаштирилган дарс ишланмалари ҳам нашр этилади.

Журналда филология, педагогика фанларининг қуйидаги ихтисосликлари бўйича мақолалар нашр қилинади:

  • Бошланғич таълим методикаси
  • Она тили ва адабиёт
  • Рус тили ва адабиёти
  • Чет тиллар (инглиз, немис, француз ва бошкалар)
  • Математика
  • География
  • Биология
  • Астрономия
  • Физика
  • Кимё
  • Жисмоний тарбия
  • Психология
  • Ахборот коммуникация технологиялари
  • Коррекцион педагогика, психология, махсус методикалар 

Айни кунда Муаллим/Учитель/Teacher номли илмий-методик  журналининг навбатдаги сонини  нашр этиш учун  юқорида қайд этилган йўналишларга оид

  • Мақола
  • Тезис
  • Дарс ишланма
  • Тақриз

қабули бошланди.